Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт университетида замонавий ўқув тренажёр-симуляторлар ишга туширилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.01.2022 3122 Yangiliklar

 

Тошкент давлат транспорт университети “Локомотивлар ва локомотив хўжалиги” кафедрасида «ТЕП70БС» йўловчи тепловози ва «3ЭС5К ЕРМАК» магистрал электровози ўқув тренажёр-симуляторлари ўрнатилди ва ишга туширилди.

Ўқув тренажёр-симулятори машинист ва машинист ёрдамчиларини поездни бошқаришнинг оқилона усуллари, маълум бир йўл участкаси шароитларига яқин муҳитда фавқулодда ҳаракат қилишга ўргатиш учун мўлжалланган.

Ўрта Осиёда ягона бўлган ушбу замонавий ўқув тренажёр-симуляторлари университетда таҳсил олаётган талабаларнинг локомотив хўжалиги ва локомотивларни бошқариш тўғрисидаги кўплаб кўникмаларни шакллантириш имконини беради.