Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.08.2023 2757 Yangiliklar

Бугун, 7 август куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантлари билан учрашди.

  

АҚШ ва Буюк Британия университетларида машинасозлик, муҳандислик, машина ва энергетика, аэронавтикани бошқариш технологияси мутахассислиги бўйича таълим олиши кутилаётган 6 нафар ёшларни вазир танловда ғолиб бўлганлиги билан самимий қутлади.

 

Ёшлар – эртамиз эгалари, келажак бунёдкорларидир. Шу боис, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ёшлар билан доимий мулоқот қилишга,  ёшлар масаласига давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

 

Ёшлар билан учрашувда И.Махкамов давлатимиз раҳбари бошчилигида профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларни шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш борасида барча шарт-шароитлар яратилаётганига алоҳида тўхталди. 

 

Бугун дунёнинг энг яхши олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлган ушбу ёшларга вазир замонавий касб ва билимларни эгаллаш йўлидаги интилишларига зафарлар тилади.