Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Эстония элчиси билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.02.2025 163 Yangiliklar

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Эстониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Яап Ора билан учрашди. Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.

 

Хусусан, Эстония портлари ва омборхона имкониятларидан фойдаланган ҳолда юк ташиш ҳажмини ошириш, шунингдек, рақамли хизматлар ва маҳсулотларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

 

И.Маҳкамов транспорт-логистика соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида ўзаро ҳамкорликда Эстонияда "Road show" ташкил этиш ҳамда жорий йилда бўлиб ўтадиган халқаро тадбирлар доирасида Ўзбекистонда бизнес вакиллари иштирокида форум ўтказишни таклиф қилди.