Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.08.2023 3010 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда вазирликнинг ҳудудий бошқарма бошлиқларига жами 1376 нафар эътиборга муҳтож ёшлар бириктирилган бўлиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

 

Жорий йилнинг 7 август куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ҳамда Яшнабод туманларида истиқомат қилувчи ўзига бириктирилган ижтимоий ҳимояга мухтож, қизил тоифа рўйхатига киритилган ёшлар билан учрашди.

 

Учрашувда ёшлар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг истаклари ва муаммолари тингланди. Ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар муҳокама этилди.

 

Учрашув доирасида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда келажакда иш билан таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.