Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Монголиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.12.2024 841 Yangiliklar

Бугун, 12 декабрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Монголиянинг Ўзбекистондаги элчиси Дааданхуу Батбаатар билан музокаралар олиб борди.

 

Учрашув давомида томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва келгуси режалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Хусусан, Тошкент – Улан-Батор йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларини йўлга қўйиш, шунингдек, автомобиль ташувларини янги транспорт йўлакларини шакллантириш ҳамда ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш орқали ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

 

Учрашув давомида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишда аниқ чораларни кўриш юзасидан амалий саъй-ҳаракатлар белгилаб олинди.

 

Жумладан, томонлар 2025 йилнинг январь ойида Автомобиль ташувлари бўйича аралаш комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга ва Мўғулистондан Тошкентга янги "Жанубий йўналиш" орқали тажриба-синов автокарвонини ташкил этиш масаласини муҳокама қилишга келишиб олдилар.