Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири ОИИБ вице-президенти билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.09.2024 1108 Yangiliklar

20 сентябр куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда К.Лимитовский ОИИБ фаолиятида транспорт соҳасининг роли алоҳида эканлигини, келгусида ўзаро ҳамкорликда қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга банкнинг қизиқиши юқори эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Ўз навбатида И.Махкамов ОИИБ халқаро молия институтлари орасида транспорт соҳасини ривожлантириш борасида йирик лойиҳаларни амалга оширишда катта ёрдам кўрсатаётган асосий ҳамкорлардан бири эканлигини қайд этиб ўтди.

 

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолатини муҳокама этишди, шунингдек, устувор аҳамиятга эга истиқболли лойиҳаларда ОИИБнинг иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишди.