Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Саудия Ҳаж ва Умра вазири билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.02.2025 273 Yangiliklar

Транспорт вазири Илҳом Махкамов 19 февраль куни  Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар “Умра” ва “Ҳаж” мавсумида Ўзбекистондан зиёратчиларни авиақатновлар орқали ташиш бўйича ўзаро муносабатларнинг жорий ҳолатини, шунингдек, Саудия Арабистони авиакомпанияларининг 2025 йилги “Ҳаж” ва келгуси даврлардаги дастурларда иштирок этиш имкониятларини муҳокама этишди.