Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Сеулга ташриф буюрди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.05.2023 3597 Yangiliklar


Айни дамда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Корея Республикасига ташриф буюрди. Хизмат сафарининг илк куни вазир Сеул шаҳар маъмурияти қошида ташкил этилган транспорт маълумоти хизмати (TOPIS)га ташриф буюриб, шаҳар транспорт тизимини оператив бошқарув фаолияти, ҳайдовчисиз ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг пилот лойиҳалари ҳамда реал вақт режимида транспорт ва йўл маълумотларини таҳлил қилиб бориш имкониятлари билан танишди.

 

Хизмат сафари давомида, Сеул шаҳри жамоат транспорти соҳасида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, шаҳарда жорий этилган автобус йўлаклари (BRT), интеграллашган электрон тўлов (T-Money) тизими, даромадларни ташувчилар ўртасида тақсимлашда “Pool” тизими, жамоат транспорт инфратузилмасида аҳолининг заиф қатламлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилади.

 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда бевосита хорижий экспертлар иштирокида, янгича ёндашувлар асосида Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишлар давом этмоқда. Айнан мазкур жараёнда Жанубий Корея тажрибаси асосида шаҳар транспорт тизмини ривожлантириш борасида энг мақбул ечимларни амалда қўллаш кўзда тутилган.