Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Хитой элчисини қабул қилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.08.2023 3775 Yangiliklar

Жорий йилнинг 3 август куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Юй Цзюн билан учрашди. Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.

 

Хусусан, ушбу йўналишда амалга оширилаётган «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли қурилиши лойиҳаси, шунингдек, янги йўналишларда авиақатновларни ташкил этиш ҳамда жорий йилнинг 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида “Марказий Осиё - Хитой” форматидаги саммитда эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Транспорт вазирлиги ХХР билан транспорт логистикасини ривожлантириш, хусусан, янги маршрутлар орқали мультимодал ташувларни кўпайтириш, жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилаш ҳамда илғор рақамли техногияларни жорий этиш йўналишларида ҳамкорликда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.