Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Хитойнинг йирик қурилиш компанияси раиси билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.09.2024 676 Yangiliklar

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Хитойнинг йирик қурилиш компанияси ва дунёдаги энг йирик қурилиш пудратчиларидан бири "China State Construction Engeering" гуруҳи раиси Чжэен  Сюнэсюань билан учрашиб, музокаралар ўтказди.

 

Музокараларда томонлар CSCEC нинг лойиҳалаштириш ва қурилишдаги бой тажрибаси, шунингдек, техник ва технологик афзалликлари ва компаниянинг юқори кредит рейтингини ҳисобга олган ҳолда транспорт соҳасидаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

 

Учрашув давомида И.Маҳкамов корхонанинг кўргазмалар марказига ташриф буюриб, корхона тарихи, асосий лойиҳалари ва энг янги техникалари билан танишди.