Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.11.2024 1090 Yangiliklar

Бугун, 25- ноябрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида транспорт логистикаси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама этишди.

 

Хусусан, автомобиль транспортида юк ташувларини амалга ошириш учун тақдим этиладиган рухсатнома бланкалари квотасини ошириш, Хитой портлари ва чегараларида юк контейнерларини ўтказишни тезлаштириш ҳамда Ўзбекистон авиакомпаниялари учун Хитой шаҳарларига бажариладиган авиақатновлар частотасини ошириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, томонлар Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича уч томонлама концессия битимини имзолашни тезлаштириш ҳамда мазкур муҳим лойиҳанинг қурилишига старт бериш маросимини ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашди.