Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлари “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини муҳокама этишди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.01.2023 3258 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат транспорт вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда томонлар транспорт соҳасини ривожланириш йўналишидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилган масалаларни муҳокама этишди.

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири Тилек Текебаев билан “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича ишларни фаоллаштириш билан боғлиқ жиҳатларни кўриб чиқди.

 

Учрашувда вазирликлар раҳбарлари янги темир йўл йўлаги “Евроосиё қитъа кўприги”нинг жанубий тармоғига айланишини ҳамда Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига йўл очишини таъкидлади.