Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги жамоаси донорлик акциясида иштирок этди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.06.2023 2165 Yangiliklar

 

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида ўтказилган донорлик акциясида Транспорт вазирлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

 

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ўтказилган ушбу хайрия акцияси тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.  

 

Эрта тонгдан кўнгиллиларни бирлаштириб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намуналарини ўзида акс эттирган акция болажонлар учун чин маънодаги ғамхўрлик белгиси бўлди. Барча донорлар қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ҳамда уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшганидан ҳурсанд.

 

Тадбир якунида кўнгилли равишда бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз қонини топширган фуқароларга “Адолат” СДПнинг ташаккурномаси ва совғалар топширилди.