Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги Ўзбекистонни ECMTнинг кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиш чораларини кўрмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.10.2024 897 Yangiliklar

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Транспорт бўйича Европа гуруҳининг Халқаро транспорт форумидаги учрашувида Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов Ўзбекистонни ЕКМТга (European Conference of Ministers of Transport) қўшилишининг муҳимлиги ва "Сифат Хартияси" талабларига қай даражада мос келиши бўйича тақдимот қилди.

 

Ўзбекистоннинг ECMT (European Conference of Ministers of Transport) кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиши ташкилотга аъзо 43 та давлат билан автомобилда юк ташувларини бажариш учун алмашилинадиган кўп томонлама рухсатномалар асосида икки томонлама ва транзит ташишларни амалга ошириш имконини беради.

 

 

Тақдимот якунида Халқаро транспорт форуми, Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси, Туркия ва Дания каби давлатлар Ўзбекистоннинг рухсатномалар тизимига киришини қўллаб-қувватладилар.

 

Эндиликда, Ўзбекистонни ECMTнинг "Сифат Хартияси" талабларига мос келиши масаласи Халқаро транспорт форуми экспертлари томонидан ўрганиб чиқилади.