Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимига бош мутахассис лавозимига ишга таклиф этади.

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.11.2020 5979 Yangiliklar

Таклиф қилинаётган иш қуйидаги фаолият йўналишларидан иборат: мамлакатимиз транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада қабул қилинаётган янги норматив ҳуқуқий-ҳужжатларнинг, шунингдек, вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун - моҳиятини креатив ва инновацион ёндашув асосида кенг жамоатчиликка етказиш, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда эълон қилиш учун рус ва ўзбек тилларида хабар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш, пресс-релизлар ёзиш ва бошқалар.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Муносиб иш ҳақи тўланиши ҳамда хизмат вазифалари лозим даражада бажарилганда қўшимча рағбатлантириш кафолатланади.

Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотномани (резюмени) info@mintrans.uz ёки kadr@mintrans.uz электрон почта манзилига юбориши лозим.

Қўшимча маълумот учун: 71 202-05-00 (118), 71 202-05-01 (727)