Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.11.2024 1124 Yangiliklar

Корхона ва ташкилотларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда ижтимоий кафолатларни таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда беқиёсдир.

 

Мана тўрт йилдирки, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни юртимизнинг барча ишчи-ходимлари томонидан муҳим сана сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

 

Бугун, Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ушбу сана муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда касаба уюшмалари фахрийлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, фаоллар, ташаббускор ёшлар иштирок этишди.

 

Тадбир аввалида вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Нарходжаев тармоқ касаба уюшмаси томонидан соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

 

Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2024 йил давомида ходимлар, соҳа фахрийларини ижтимоий, тиббий, маънавий ва бошқа жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, мингдан ортиқ ходимлар уларнинг оила аъзоларига дам олиш, кўнгил очар масканларга, театр томоша тадбирларига чипталар берилди.

 

200 нафар ходимга моддий ёрдам кўрсатилди. 100 дан ортиқ ходимларнинг оила аъзолари даволанишлари ва соғлиқларини тиклашлари учун санаторий ва курорт муассасаларига йўлланмалар расмийлаштирилди. Ходимларнинг фарзандлари учун ёзги оромгоҳларга йўлланмалар тақдим этилди. Қолаверса, мамлакатимизнинг диққатга сазовор бўлган тарихий обидалари Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига туристик зиёратлар ташкиллаштирилди.

 

Тантанали тадбир давомида мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш, касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий ва ҳуқуқий манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган касаба уюшма ходимлари ва фаоллари, касаба уюшма аъзолари Фахрий ёрлиқлари ва байрам совғалари билан тақдирланди.