Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлигида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.12.2022 3038 Yangiliklar

 

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиётининг муҳим қонуний асоси, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли кафолати бўлган Конституциямиз қабул қилинган сана муносабти билан Транспорт вазирлигида тантанали тадбир ташкил этилди.

 

Унда вазирлик марказий аппарати, муассасалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари иштирок этишди. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов тадбир иштирокчиларини бош қомусимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлаб, янги Ўзбекистоннинг тараққиётида барчага муваффақиятлар ёр бўлишини тилади. 

 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими ўтказилди.

 

“Инсон – жамият – давлат” тамойилининг ўзига хос кўзгусига айланган ушбу мукофотга сазовор бўлган бахтли инсонлар сафида 44 нафар вазирлик марказий аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари ҳам бор.

 

Тадбирда қутлуғ айём арафасида ана шундай юксак эътирофга лойиқ деб топилган ходимларга “Ўзбекистон Конституциясининг ўттиз йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.