Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлигида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.05.2023 3453 Yangiliklar

 

Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Zheijang вилояти, Yueqing шаҳри Халқ ҳукумати ва тадбиркорларидан иборат делегация вакиллари билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз орътасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди. Хусусан, ушбу жараёнларда юк ташувларига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди. Учрашув доирасида Yueqing шаҳри портлари имкониятлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

 

Учрашувда томонлар транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида биргаликда ишлашга келишиб олди.