Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлигида хорижий авиакомпания вакиллари билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.01.2020 6861 Yangiliklar

Жорий йилнинг 6 январ куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширувчи 20 дан ортиқ хорижий авиакомпанияларининг вакиллари билан Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари И. Маҳкамов раислигида учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда Вазирликнинг Ҳаво траспортини ривожлантириш департаменти, “Ўзавиация” агентлиги, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Ўзаеронавигация” маркази ДУК, “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ, “Кетринг” МЧЖларнинг раҳбар ва мутасадди ходимлари ҳамда Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Мазкур учрашувда 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларга мувофиқ транспорт соҳаси, шунингдек фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ҳамда амалга оширилаётган ишлар, хусусан Ўзбекистон авиация бозорини ва авиакомпанияларнинг парвозлар географиясини ривожлантириш, аеропортларда ҳаво кемалари, йўловчи ва юкларга кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифат даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу учрашувда Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Turkish Airlines, Air Astana, China Southern, Aeroflot, Sibir ва бошқа авиакомпания вакиллари сўзга чиқиб, таклиф ва мулохазалари билан фикр алмашилди. Авиакомпания вакилларининг кўпчилиги Ўзбекистон Республикасига парвозлар сонини кўпайтиришга ва янги йўналишларни очишга тайёр эканликларини намоён қилишди. Чу билан бир қаторда, Транспорт вазирлигининг мазкур режаларни амалга ошириш учун керакли чора-тадбирларни қўллашга ҳамда кўмаклашишга тайёрлиги юзасидан келишиб олинди.

Чунингдек, музокаролар давомида аеропортларда хизмат қилиш тезлигини ва сифатини ошириш, тарифларни қайта кўриб чиқиш, аеропортларда регистрация қилиш ўринларини кенгайтириш, хизмат кўрсатаётган агентлар сонини ошириб улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини кучайтириш ҳамда самолётлар учиб келиш ва кетиш жадвалларини оптималлаштириш ва ортиқча тўловларни қайта кўриб чиқиш масалалари ҳам атрофлича муҳокома қилинди.

Чуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жойизки, бугунги кунда Транспорт вазирлиги томонидан авиация соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб республика ҳудудидаги барча аеропортларни ривожлантириш, барқарорлаштириш ва ҳаво транспортини мукаммаллаштиришни 2020 йилнинг асосий мақсадларидан бири этиб белгилаб олинган. Чунингдек, аеропортлар ҳудудида қулай шарт-шароитлар яратиш, рақобатбардош тарифлар жорий этиш ва хизматлар турларини кенгайтириш ҳозирги кун талабларига мувофиқ бўлмоқда ва авиакомпаниялар ҳамда юловчилар учун янги ва сифатли имкониятлар яратиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация соҳасини янада жадал ривожлантиришига омил бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ахборот хизмати