Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Транспортчилар” боғи барпо этилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.12.2024 975 Yangiliklar

Республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу хайрли тадбирда Транспорт вазирлиги, унинг тизим ва соҳавий ташкилотлари ходимлари ҳам фаол иштирок этишиб, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Озодлик” МФЙ ҳудудида 25 гектар ер майдонида навбатдаги “Транспортчилар” боғини барпо этишмоқда.

 

Дарахт экиб, боғ яратиш халқимизга хос миллий қадриятлардан биридир. Юртимизда яшилликни кенгайтириш баробарида, экология мусаффолигини сақлашга қаратилган лойиҳа доирасида ташкил этилган кўчат экиш ишларида 1000 дан ортиқ ходимлар иштирок этишди. Ушбу ҳудудга 160 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтказиб, катта боғ барпо этиш мақсад қилинган.    

 

Халқимизда, яхшидан боғ қолади деган нақл бежизга айтилмаган. Бугун биз эккан ниҳоллар, келажакда униб-ўсиб ушбу ҳудудга кўрк бағишлаши билан бирга, атроф-муҳит экологиясининг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади. Ушбу ҳудудда бунёд бўладиган боғ бизнинг келажак авлодга муносиб туҳфамиздир.

 

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши керак”.