Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ТРАСЕКА лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.03.2020 8856 Yangiliklar

Бугун, 2 март куни транспорт вазири Элёр Ғаниев ТРАСЕКА Бош котиби Асет Асавбаевни қабул қилди. Учрашувда ТРАСЕКА транспорт йўлаги иш фаолиятини қайта жонлантириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, ушбу транспорт йўлагининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳусусида сўз борди.

Транспорт вазири Элёр Ғаниев мазкур транспорт йўлаги имкониятларидан тўлиқ фойдаланилган йилларда юк ташувлар ҳажми юқори кўрсаткичларни қайд этганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда Баку-Тбилиси-Қарс темир йўли салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда ТРАСЕКА транспорт йўлаги фаолиятини қайта жонлантириш учун яши имконият мавжуд эканлиги айтиб ўтди.

Ўз навбатида ТРАСЕКА Бош котиби Асет Асавбаев учрашувда ТРАСЕКА коридорини рақамлаштириш, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш, чегараларни кесиб ўтиш тартибини такомиллаштириш, логистика марказлари ва портларнинг ишлашини оптималлаштириш, шунингдек, темир йўл транспортида чегараларни кесиб ўтиш тартибини бошқаришнинг яхлит тизимидан фойдаланиш каби лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида ахборот берди.

Учрашув якунида транспорт вазири Элёр Ғаниев Ўзбекистон томони бу борадаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашг тайёрлигини билдирди.