Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.06.2022 3631 Yangiliklar

 

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдод Амреев билан учрашди.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Хусусан, жорий йилда мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари учрашувини ташкиллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
 
Шунингдек, учрашувда транспорт соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш масаласи муҳокама этилди. Томонлар юк ташувлари жараёнида рақамли ечимлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш муҳимлигини қайд этиб ўтишди.
 
Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Амреев ушбу йўналишда Ўзбекистон “ePermit” ва “eTir” каби лойиҳаларда фаол иштирок этиб келаётганини алоҳида эътироф этди. Томонлар ўзаро ҳамкорликда ТДТга аъзо бошқа давлатларни ҳам ушбу лойиҳаларда иштирок этишга жалб қилиш бўйича келишиб олди.
 
Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олди.