Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Turkish Airlines" Истанбулдан Урганчга илк парвозни амалга оширди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.06.2021 4334 Yangiliklar

 

Бугун соат 07:50 да "Турк ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг Airbus A-320 ҳаво кемаси Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди.

Аваиакомпаниянинг Истанбул – Урганч – Истанбул йўналиши бўйича илк парвози тантали равишда кутиб олинди. Ушбу йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, "Turkish Airlines" авиакомпанияси жорий йилнинг 8 июнь куни Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишида ҳам илк қатновни амалга оширган эди.

Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.