Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилгани тўғрисида маълум қилди.
Хабар берилишича, хорижлик ҳайдовчиларга иложи борича тезроқ мамлакатдан чиқиб кетиш шарти билан 14 кунлик карантин даврини кутмасдан Туркия ҳудудига киришга рухсат берилади.
Кема орқали хорижий юк ташувчиларга (Rо-Rо операциялари) “Зонгулдак-Черноморск (Илличивск)”, “Истанбул-Черноморск”, “Карасук-Черноморск”, “Константа-Карасу”, “Ташужу-Триполи” ва “Мерсин-Ҳайфа” йўналишларида ташишни амалга оширадиган кема бортида бўлишларига рухсат берилади (илгари ҳайдовчиларнинг кемага киришига рухсат берилмаган, фақат ярим тиркамалар / тиркамалар қабул қилинган).
Касаллик аломатлари аниқланса, чет эллик ҳайдовчиларнинг Туркия ҳудудига кириши рад этилади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳудуди орқали халқаро юк ташишни режалаштираётган фуқароларга Туркия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилади.