Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Туркия ва Ўзбекистон халқаро юк ташувлари соҳасида «E-permit» тизимини ишга туширади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.07.2021 5535 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 30 июнь – 1 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида қулай шарт-шароитларни яратиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, халқаро юк ташувлари жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон (E-permit) айирбошлаш тизимини амалиётга тадбиқ этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.   

Шунингдек, учрашув давомида икки томонлама/транзит ҳамда учинчи давлатга/дан юк ташиш учун йўл йиғимлари тўловидан озод этган ҳолда 2021 йил якунига қадар қўшимча 2022 йил учун рухсатнома бланкаларини айирбошлаш бўйича келишув имзоланди.

Икки томон вакиллари мазкур учрашув мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, замонавий рақамли технологиялар ва сўнгги авлод IT ишланмаларини соҳага кенг жорий этиш орқали халқаро транспорт коридорлари фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилишини таъкидлашди.

Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар ва йўналишлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича навбатдаги тадбирлар режаси белгилаб олинди.