Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Туркманистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.03.2023 2983 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 10 март куни Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги транспорт ва коммуникациялар агентлиги раиси Мамметхан Чакиев билан учрашди.

 

Учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини  ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Хусусан, томонлар юк ташувлари жараёнида вужудга келаётган айрим қийинчиликларни бартараф этиш орқали транспорт-транзит алоқаларини кенагайтириш юзасидан фикр алмашди.

 

Шунингдек, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида чегара операцияларини осонлаштириш ва тезлаштириш учун тариф ва божларни унификация қилиш ва уйғунлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Хусусан, ўзбек томони автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга оширишда рухсатнома бланкаларини электрон тарзда алмашишни назарда тутувчи Е-Permit рақамли тизимига ўтиш таклифини билдирди. Музокаралар давомида “Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон” транспорт йўлагини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар ҳам кўриб чиқилди.

 

Учрашув иштирокчилари янги транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олдилар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг кейинги босқичларини белгилаб олдилар.