Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

UAALF 2020 I Халқаро авиация форуми

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.02.2020 6852 Yangiliklar

19 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum» I халқаро авиация форумига старт берилади.

Халқаро авиафорумда “Jetcraft” (АҚШ), “Air Charter Service” (Буюк Британия), “Bombardier Business jets” (Канада), “Lufthansa consulting” (Германия), “Kuwait Airways” (Қувайт), “Korean Air” (Жанубий Корея), “Aeroflot” (Россия), “Turkish Airlines” (Туркия), “Mitsubishi Corporation” (Япония),  “Air Astana” (Қозоғистон) каби дунёнинг турли мамлакатларидан 180 га яқин компания вакиллари иштирок этишади.

Ушбу компаниялар вакиллари авиафорум доирасида ўтказиладиган ялпи сессияларда иштирок этишади.  Мазкур сессияларда Чарльз Склумбергер (The World Bank), Асхат Торшин (Lufthansa Consulting), Амир Отакий (Bombardier), Камил Ал-Авадҳий (Kuwait Airways), Айтач Масталиева (Amadeus), Ральф Вебер (Airbus), Алексей Синицкий (AtoEvents) каби кўплаб халқаро экспертлар чиқиш қилиб, туризм ва транспорт тизимини ривожлантиришга оид тажрибалари билан ўртоқлашади.