Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Уч авлод учрашуви

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.05.2023 2633 Yangiliklar

Ёшларни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш мақсадида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Транспорт вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларида меҳнат қилаётган фахрийлар ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

 

Учрашувда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани алоҳида таъкидланди.

 

Ёши улуғ фахрийлар ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.

 

Тадбир сўнгида вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.