Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимизнинг навбатдаги гуруҳи мамлакатимизга олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.03.2022 2845 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 9 март куни Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 245 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 35 нафар аёл, 20 нафар вояга етгаман шахс ва 3 нафар чақалоқ олиб келинди.
 
28 февралдан 10 мартга қадар махсус ташкил этилаётган авиарейслар орқали жами 5 282 нафар ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
 
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра Молдова Республикаси ҳудудида бўлган 94 нафар фуқаро Ўзбекистон дипломатлари ҳамроҳлигида Молдова-Руминия чегарасини кесиб ўтган.
 
Уларни махсус рейс билан Бухарест аэропортидан эвакуация қилиш режалаштирилган.