Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимизнинг навбатдаги гуруҳи мамлакатимизга олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.03.2022 3519 Yangiliklar

 

2022 йил 15 март куни Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 43 нафар аёл, 20 нафар вояга етгаман шахс ва 8 нафар чақалоқ олиб келинди.

Мамлакатимиз фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида 28 февралдан 11 мартга қадар 26 та махсус авиарейс ташкиллаштирилди.

Дипломатик ваколатхоналаримизнинг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудуддан 5 884 нафар юртдошимиз, жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек талабалар ва меҳнат мигрантлари олиб чиқилди.

Айни дамда Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси (вақтинча Лвов шаҳрида жойлашган) мамлакатнинг чекка ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация пунктларига олиб келиш юзасидан ёрдам кўрсатмоқда.