Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Уммон компаниялари Ўзбекистон логистика секторини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.10.2024 937 Yangiliklar

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Уммоннинг йирик компаниялари раҳбарлари - "Oman Investment Authority" раиси Шайх Нассер Ал Харси, "ASYAD Group" бош ижрочи директори Абдулраҳмон Ал Хатми ва "UzOman" инвестиция компанияси бош директори Оман Баҳрам билан музокаралар ўтказди.

 

Учрашувда томонлар Ашхобод келишуви доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, шунингдек, Ўзбекистон логистика секторини ривожлантириш, логистика марказларида терминаллар қуриш бўйича Уммон компанияларининг инвестиция имкониятларидан фойдаланиш билан бўғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.

 

Компания вакиллари Ўзбекистоннинг юқори транспорт-логистика салоҳиятини қайд этиб, транспорт соҳасида қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирди.