Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

УМРА ЗИЁРАТЧИЛАРИНИ МЕНИНГИТГА ҚАРШИ ЭМЛАШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.01.2025 197 Yangiliklar

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни даврда дунёда менингококк билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кузатилмоқда.

 

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан «Умра» зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий этиб белгилангани маълум қилинди.

 

Шу боис, Дин ишлари қўмитаси зиёратчилар одамлар гавжум жойларда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари, шахсий гигиенага риоя қилишлари ва касалликдан сақланиш эҳтиёт чораларини кўришларини тавсия қилмоқда.

 

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий этган тартиб-қоидага кўра, эмланиш подшоҳликка киришдан камида 10 кун олдин амалга оширилган бўлиши лозим. Эмланганлик сертификатининг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил этади.

 

Умра сафарини ният қилган фуқароларимиз республикамизнинг барча марказий поликлиникалари ёки вакцинация марказларида менингитга қарши эмланишлари мумкин.