Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ургутда 60 та автобус йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.01.2020 7488 Yangiliklar

Ургут тумани олис қишлоқларидан туман маркази ёки бошқа шаҳарларга бориб-келиш учун йўловчиларга қулай шароитлар яратиш, умуман туман аҳолисининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан “Автотранс Ургут” давлат унитар корхонаси ташкил этилган эди. Ушбу корхонага 2019 йилнинг декабр ойи бошида 60 дона ИСУЗУ русумли автобуслар сотиб олинганди.

Туман аҳолиси билан бир неча маротаба ташкил этилган сайёр қабуллар давомида билдирилган таклифлар ва мурожаатлар асосида янги йўналишларда автобус қатновларни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, янги сотиб олинган автобуслар 2020 йилнинг январ ойидан эътиборан 17 та йўналишга босқичма-босқич жойлаштирилиши белгиланган эди.

Бугун мазкур йўналишларда қатновчи автобуслар Самарқанд шаҳридан Ургут тумани қишлоқлари томон йўл олди. Шу муносабат билан Кўксарой майдонида тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, ургутликларни, хусусан, янги ишга қабул қилинган ҳайдовчиларни табриклади.

Янги ташкил этилган йўналишлардан 5 таси Ургут тумани марказини бевосита Самарқанд шаҳри билан боғлайди. Булар, “Ургут шаҳри- Сиёб АББ”, “Ургут АББ- Бахрин-Сиёб АББ”, “Ургут АББ- Деҳқонобод- Сиёб АББ”, “Ургут АББ- Совғон- Тароқли- Сиёб АББ”, “Жартепа- Сиёб АББ” қолган 12 та йўналиш эса туман ички автобус йўналишларидир.