Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Uzautotrans Service” корхонасининг Навоий вилояти филиали ташкил этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.11.2020 5791 Yangiliklar

 


Энди Навоий шаҳридан Республиканинг водий вилоятларидан бошқа барча ҳудудларига мунтазам автобус қатновлари ташкил этилади.

Мамлакатимиз аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, қулай шароитларда ва мақбул нархларда йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўйишни ташкил этиш мақсадида Транспорт вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Uzautotrans service” МЧЖнинг Навоий вилояти филиали ташкил этилди.

Куни кеча Навоий шаҳрига “Uzautotrans service” корхонасининг 20 дона замонавий “Yutong” русумли автобуслари келтирилди.

 

Кармана туманидаги автошоҳбекатда “Навоий – Тошкент”, “Навоий – Қарши”, “Навоий – Урганч”, “Навоий – Бухоро”, “Самарқанд – Навоий – Хива” ҳамда “Самарқанд – Навоий – Нурота” шаҳарлараро йўналишларида мунтазам автобус қатновларининг йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.