Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Uzbekistan Airways” АЖ Киевга парвозлар бекор қилинганини маълум қилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.02.2022 3105 Yangiliklar

 

Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан HY - 3731/3732 Тошкент – Киев – Тошкент мунтазам қатновлари 2022 йилнинг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлари бекор қилинади.

Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.

“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.