Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways Жидда ва Мадинага авиапарвозларни вақтинча тўхтатди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.02.2020 5970 Yangiliklar

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Жидда ва Мадинага бўлган барча қатновлари 2020 йилнинг 27 февралидан бошлаб вақтинчалик тўхтатди. Бунга 25 та давлат, жумладан Ўзбекистондан келган турист ва зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик ман этилгани сабаб бўлган. Саудия ҳукумати ушбу қарорни мамлакат COVID-19 коронавируси тарқалишининг хавфини олдини олиш зарурлиги билан изоҳлаган.

Uzbekistan Airways томонидан қисқа вақт ичида Ўзбекистон фуқароларига Саудия Арабистонидан қайтиб келиши учун бир нечта қатновлар амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 71-240-39-33 телефон рақамига ёки 78-140-02-00 орқали авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз.