“Uzbekistan Airways” АЖ қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни босқичма-босқич қайта тиклайди:
- Тошкент – Дубай – Тошкент - ҳафтада бир марта, 4 сентябрдан, жума кунлари;
- Тошкент – Франкфурт – Тошкент - ҳафтада бир марта 10 сентябрдан, пайшанба кунлари;
- Тошкент – Олмаота – Тошкент - ҳафтада бир марта, 11 сентябрдан, жума кунлари;
- Тошкент – Бишкек – Тошкент - ҳафтада бир марта, 14 сентябрдан, душанба кунлари;
- Тошкент – Истанбул – Тошкент - 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь;
Юқорида қайд этилган шаҳарлардан Uzbekistan Airways рейсларида Ўзбекистонга парвозларни режалаштираётган йўловчилар парвоздан 72 соат олдин COVID-19га ПЗР усулида олинган тест ҳақидаги маълумотномани рус ёки инглиз тилида тақдим этишлари керак. Тест мусбат натижа берган бўлса, йўловчилар парвозга чиқарилмайди.
Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркиядан мунтазам қатновлар билан келган йўловчилар COVID-19 учун тест натижалари манфий бўлган сертификатга эга бўлса, термометриядан ўтишлари ва ўзларини 14 кун изоляция қилиш мажбуриятини олган ҳолда анкета тўлдиришлари керак бўлади:
*Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - доимий яшаш жойида
*Чет эл фуқаролари учун – Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш жойида.
Келгандан сўнг иситмаси ёки бошқа аломатлари бўлган йўловчилар “Тошкент” аэропортида кўрикдан ўтказилади. ПЗР тестининг ижобий натижаси бўлган йўловчилар даволаниш учун касалхонага ётқизилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юқоридаги мамлакатларга учишни хоҳласалар, борадиган мамлакатнинг санитария талабларини мустақил равишда аниқлаб олиши ва авиачипта сотиб олишдан олдин, юқорида кўрсатилган мамлакатларга кириш ҳуқуқини берадиган тегишли асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш кераклигига эътибор қартишлари лозим.