Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Uzbekistan Airways” янги йўналишда Қозоғистонга қатнов йўлга қўймоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.06.2021 3959 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 21 июнидан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Нукус – Ақтау – Нукус йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўяди.

Мазкур йўналишда парвозлар ҳафтанинг душанба кунлари амалга оширилади. Нукус – Ақтау йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 093 000 сўмдан бошланади. Нукус – Ақтау – Нукус бўйича эса 1 869 000 сўмдан бошланади. Авиачипта нархлари Ўзбекистон Республикаси МБ курси бўйича 2021 йил 16 май ҳолатига кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, шу билан бирга «Uzbekistan Airways» АЖ Урганч – Ақтау – Урганч йўналишида ҳам ҳафтасига икки маротаба душанба ва жума кунлари мунтазам қатновларни бажараётганлигини эслатиб ўтамиз.

Батафсил маълумотларни авиакомпаниянинг www.uzairways.com веб-сайтидан олиш мумкин. Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00. Мурожаатлар соат 8:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.