Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови қўйилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.08.2021 5661 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида Россия давлатидаги юртдошларимиз учун яна бир қулайлик! «Волжский - Тошкент» ҳамда «Толятти - Тошкент» йўналишларида йўловчи поездларининг махсус рейслари йўлга қўйилади!

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан «Волжский - Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Мазкур поезд 2021 йил 27 август куни соат 20:57 да «Волжский - Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

Шунингдек, 30 август куни «Толятти - Тошкент» йўналишида 446-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Бу поезд Толятти вокзалидан соат 12:35 да жўнайди.

Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» ҳамда «Толятти-Тошкент» йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг э-тиcкет.раилwай.уз веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.