Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ватандошларимиз Россия Федерациясининг Самара ва Оренбург вилоятларидан йўловчи поездлар орқали қайтарилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.07.2020 6658 Yangiliklar

 

Бугун 2020 йил 16-июл куни, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Россия томони билан келишувга биноан, Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди Тошкент томон йўл олмоқда.

1404 йўловчи бўлган иккита поезд Кинел, яна бир пойезд эса 702 нафар йўловчи билан Бузулук станцияларидан ҳаракатланди. Чипталар фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сотилди.

Бузулук – Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1. 200. 000 сўм (8500 рубл), Кинел – Тошкент 1. 450. 000 сўм (10. 100 рубл)ни ташкил топди. Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчилар платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

ДИҚҚАТ! Мазкур поездларда келаётган йўловчиларнинг қариндош ва яқинлари уларни кутиб оламан деб сарсон бўлмасин! Чунки ушбу рейсларнинг барча йўловчилари поездлардан тушишлари биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, кўрилаётган карантин чоралари сабабли, МДҲнинг қатор давлатларида мамлакатга кириш-чиқишга чекловлар Ўзбекистонда ҳам жорий этилган ва улар Ўзбекистон Республикаси махсус комиссиясининг тегишли қарори билан бекор қилинмагунича амалдаги кучга эга.