Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.11.2024 325 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмаси билан ишлайдиган транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳа билан сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмаси билан ишлайдиган транспорт воситалари хавфсизлигига қўйиладиган ягона талаблар белгиланмоқда.

 

Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишда БМТ Қоидалари ва Евросиё иқтисодий иттифоқининг техник регламенти талаблари инобатга олинган.

 

Қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни info@mintrans.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

 

Қарор лойиҳаси билан танишиш.