Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Вилоятлараро қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.04.2022 2797 Yangiliklar

 

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, жорий йилнинг 3 ва 4 май кунлари “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент – Наманган – Самарқанд – Наманган – Тошкент ва Тошкент –Фарғона – Урганч – Фарғона – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиапарвозлар бажаради.

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

3 май

Тошкент – Наманган – Самарқанд – Наманган – Тошкент

Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:00
Наманганга етиб бориш: 08:00

Намангандан жўнаб кетиш: 08:50
Самарқандгайетиб бориш: 10:15

Самарқанддан жўнаб кетиш: 19:00
Наманганга етиб келиш: 20:20

Намангандан жўнаб кетиш: 21:10
Тошкентга етиб келиш: 22:00

 

4 май

Тошкент – Фарғона – Урганч – Фарғона – Тошкент

 

Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:00
Фарғонага етиб бориш: 08:00

Фарғонадан жўнаб кетиш: 08:50
Урганчга етиб бориш: 10:15

Урганчдан жўнаб кетиш: 19:00
Фарғонага етиб бориш: 20:30

Фарғонадан жўнаб кетиш: 21:20
Тошкентга етиб келиш: 22:10

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан www.uzairways.com, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00