Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Wizz Air авиакомпанияси бош директори билан парвозлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.02.2025 402 Yangiliklar

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Wizz Air авиакомпанияси бош директори Ёжеф Варади ҳамда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёжеф Рожа билан музокаралар ўтказди.

 

Учрашувда Wizz Air авиакомпанияси томонидан Ўзбекистондан Европага ва Ўзбекистон орқали транзит ҳаво қатновлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

 

Ёжеф Варади Wizz Air Abu-Dhabi компанияси Тошкент – Абу-Даби – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни кўпайтириш, Наманган ва Урганч шаҳарлари билан авиақатновларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида қўшма авиакомпания ташкил этиш истиқболларини маълум қилди.

 

Транспорт вазири И.Маҳкамов Wizz Air авиакомпаниясига Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва жорий йил охиригача Тошкент – Будапешт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсни ташкил этишни таклиф қилди.