Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.02.2025 576 Yangiliklar

11 февраль санаси дунё миқёсида «Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни» сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Шу муносабат билан, Транспорт вазирлиги марказий аппаратида 13 февраль куни “Хотин-қизларнинг илм-фан ривожидаги ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирда вазирликда фаолият олиб бораётган  хотин-қизлар, Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Тошкент давлат транспорт университетининг профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этди.

 

Суҳбат давомида олима аёллар илм-фандаги изланишлари, интеллектуал фаолияти, тажрибаси, эришган ютуқлари ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб бериб, оилавий ва касбий фаолиятни муваффақиятли  бирлаштириш имкониятлари тўғрисида ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

 

Қизиқарли ва мазмунли мулоқот давомида университет талаба-қизларининг ижодий чиқишлари тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади. Тадбир сўнгида таклиф этилган меҳмонларга вазирликнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.