Маълумки, 2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси туфайли қарийиб бутун дунё мамлакатларда халқаро йўналишидаги йўловчи поезд қатновлари тўхтатилди.
Икки йиллик чекловлардан сўнг, қатор давлатлар томонидан йўловчи поезд йўловчилари учун чегараларни босқичма-босқич очиш борасида саъйи-ҳаракатлар амалга оширила бошланди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Қазақстан темир жолы” МК” АЖ билан келишилган ҳолда жорий йилда Қозоғистон Республикасига биринчи йўловчи поезд ҳаракати ташкил этади. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.
Ушбу поезд “Нукус” вокзалидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари ва “Бейнеу” станциясидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.
Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма - босқич очилиши кутилмоқда.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами,
жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.