Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро транспорт форумининг Асосий транспорт статистикаси халқаро маълумотлар базасида Ўзбекистон бўйича маълумотлар эълон қилина бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.06.2023 1474 Yangiliklar

2023 йил май ойидан бошлаб, Асосий транспорт статистикаси, Халқаро транспорт форуми (Key Transport Statistics,  International Transport Forum) халқаро маълумотлар базасида Ўзбекистон бўйича маълумотлар эълон қилина бошлади.

 

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳузуридаги Халқаро транспорт форуми 66 та давлат аъзоси бўлган ҳукуматлараро ташкилотдир. У транспорт сиёсати бўйича таҳлил маркази сифатида ишлайди ва транспорт вазирларининг йиллик саммитини ташкил қилади. Халқаро транспорт форуми барча транспорт турларини қамраб оладиган ягона глобал ташкилотдир.

 

Ташкилотнинг асосий миссияси транспортнинг иқтисодий ўсиш, экологик барқарорлик ва ижтимоий боғлиқликдаги ролини чуқурроқ тушунтиришга кўмаклашиш орқали транспорт сиёсатининг жамоатчилик орасида мавқеини оширишдан иборат.