Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро йўналишларда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар диққатига

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.07.2023 1839 Yangiliklar

Айни дамда хориждаги сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

 

Муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 2023 йил 5 июль куни якунланади.

 

Хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзилларини қуйидаги интерактив харита орқали олишингиз мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, 9 июль, яъни сайлов куни овоз бериш Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари биноларида, улар жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.

 

Келажагингизга бефарқ бўлманг! Ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг.