Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" мултимодал транспорт йўлаги орқали юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.06.2023 2089 Yangiliklar

Сиан шаҳрида бўлиб ўтган "Хитой – Марказий Осиё" саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида "Zhejiang Union of Railway Logistics" компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва «Қирғиз темир йўли» миллий компанияси»» давлат корхонаси ҳамкорлигида Ланьчжоу  станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

 

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" мултимодал транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни рағбатлантириш мақсадида илк синов поезди ҳаракатига 9 июнь куни старт берилди.

 

Таркибида қуёш панеллари, механик жихозлар, матолар ва бошқа юклар бўлган умумий қиймати 2,5 млн АҚШ долларини ташкил этувчи юк поезди Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан Тошкентга 15 кунда етиб келиши белгиланган.