Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл компанияси” қўшма корхонасининг расмий очилиши бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.10.2024 338 Yangiliklar

Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўллари компанияси” ваколатхонасининг очилиш маросимида Қирғиз Республикаси Бош вазири Акылбек Жапаров, Хитой Халқ Республикасининг Ривожланиш ва ислоҳотлар давлат қўмитаси департаменти раисининг ўринбосари Чжан Цзянхуа, "China Railway International" Бош директори Чжоу Син, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Махкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев иштирок этишди.

 

Тадбир доирасида Транспорт вазири И.Махкамов ХХРнинг Ривожланиш ва ислохотлар давлат қўмитаси департаменти раисининг ўринбосари Чжан Цзянхуа, Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сыргабаевлар билан уч томонлама музокаралар ўтказди.

 

Музокаралар давомида Қўшма корхона ва Қиргиз Республикаси Ҳукумати ўртасида томонларнинг таъсис Битими, Қўшма корхона Низоми ҳамда концессион битим буйича масалалар кўриб чиқилди.