Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ХОРАЗМДА 35 НАФАР БЕМОР ТЎЛИҚ ТУЗАЛДИ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.04.2020 6300 Yangiliklar

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, бугуннинг ўзида  Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 13 нафар, вилоят эндокринология диспансеридан 21 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида, Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган, махсус дезинфекцияланган автобусларда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари назоратида реабилитацияга кузатилди.